Электрон солиқ хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли Фармони 5-бандига асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.
Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан бошлаб СТИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бекор қилинди.