ЭРИ ҚАНДАЙ ОЛИНАДИ?
КИМ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИ?
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) “Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонасининг Рўйхатга олиш маркази томонидан берилади (ДСҚнинг Рўйхатга олиш маркази), 100011, Тошкент шаҳри, Абай кўч, 4, телефон (0-371) 202-32-32, қабул вақти: душанбадан жумагача соат 9.00дан то18.00гача, тушлик вақти 13.00 дан 14.00гача.
НИМА БЕРИЛАДИ?
Сизга ўзга маъумотларни манбаида электрон кўринишида очиқ ва ёпиқ калитлари ҳамда ЭРИ калитининг сертификати берилади. ЭРИ калитининг сертификатида куйидагилар кўрсатилади:
- электрон рақамли имзонинг эгаси бўлган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
- агар электрон рақамли имзонинг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса, шу юридик шахснинг номи;
- электрон рақамли имзонинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати;
- электрон рақамли имзонинг очиқ калити;
- электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланишда ёрдам бериши мумкин бўлган электрон рақамли имзо воситаларининг номи;
- мазкур сертификатни берган Рўйхатга олиш марказининг номи ва жойлашган манзили;
- электрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар;
- электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари реестрининг электрон манзили.
БУ НИМА УЧУН КЕРАК?
ДСҚнинг Рўйхатга олиш марказининг ЭРИни олганда, Сиз солиқ, божхона, статистика ва бошқа бошқарув органларининг электрон давлат хизматларидан, ҳамда Давлат хизматларининг Ягона порталида электон давлат хизматларидан фойдаланишнинг имкониятларигизни янада ҳам кенгайтирасиз.
ЭРИ нинг калитлари бир вақтда Сиз солиқ органларининг бир қатор давлат хизматларни олиш учун электрон сўровларни, солиқ ҳисоботларни ва даромад хақида декларацияни юбориш, Сизнинг мурожаатларингизни кўриш хақида маълумотларни билишингиз, электрон хабарларни ва ўзингиз хақида конфиденциал ахборотни бевосита Давлат солиқ қўмитасининг ахборот манбаилардан олиш имкониятни берадиган солиқ тўловчининг шаҳсий кабинетингизга калитлари бўлади.
ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛСА БЎЛАДИ?
ЭРИ калити сертификатини олиш учун Сиз исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлар марказига душанбадан жумагача соат 9.00дан то 18.00гача мурожаат қилишингиз мумкин. Туман (шаҳар) Давлат хизматлар марказларининг манзиллари Адлия вазирлигининг
www.minjust.uz расмий веб-сайтида кўрсатилган. Сизга рўйхатга олиш учун ариза бланка ва унга илова килинадиган хужжатларининг рўйхати берилади ҳамда ДСҚнинг Рўйхатга олиш марказининг оммавий оферта билан олдиндан танишиш таклиф қилинади.
КИМ ОЛИШ МУМКИН?
ЭРИ калитларнинг сертификатлари юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожатлари бўйича берилади. Мурожат қилган шахс рўйхатдан утиш ва ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун солиқ хизматлари органларида хисобда туриш зарур (солиқ тўловчининг идентификация рақами -СТИРбўлиш керак)
ҚАНАҚА ХУЖЖАТЛАР КЕРАК?
Жисмоний шахслар учун:
-
Шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (Ўзбекистон Республики фуқароси паспорти, хориж фуқароси паспорти, фукаролиги йуқ шахсни гувоҳномаси, харбий гувоҳномаси унга илова қилинган харбий хизматчининг паспорт ва яшаш жойи маълумотларни тасдиқловчи белгиланган шаклдаги маълумотномаси);
-
ЭРИ калитини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатни бериш учун имзоланган ариза.
Юридик шахслар учун:
-
Юридик шахсни вакили – ЭРИ эгасининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (Ўзбекистон Республики фуқароси паспорти, хориж фуқароси паспорти, фукаролиги йуқ шахсни гувоҳномаси, харбий гувоҳномаси унга илова қилинган харбий хизматчининг паспорт ва яшаш жойи маълумотларни тасдиқловчи белгиланган шаклдаги маълумотномаси);
-
ЭРИнинг эгаси - юридик шахснинг вакилига буйруқнинг тасдиқланган нусҳаси ёки ишончнома;
-
Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказганлиги хақида гувоҳноманинг тасдиқланган нусхаси
-
ЭРИ калитини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатни бериш учун аризада ЭРИнинг эгаси кўрсатилади.
ҚАНЧА КУТИШ КЕРАК?
ЭРИ калитини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатни бериш учун аризаникўриш муддати 5 кундан ортиқ эмас. ЭРИ калитларни рўйхатга олиш ва сертификатни бериш муддати ЭРИ сертификатни бериш учун тулови тушган вақтидан бир иш куни.
НАРҲИ ҚАНЧА?
ЭРИ сертификатни бериш учун тулови энг кам ойли иш хақининг 10 фоизи миқдорида, ҚҚСсиз. Тулов 18.07.2012 йилги ПФ-4455-сонли “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тасдиқланган2012 йил 1 августдан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни янада яхшилашга йўналтирилган жорий қилинган аниқ меъёр ва чора-тадбирларга мувофиқ ўрнатилган.
КАНДАЙ ТУЛАНАДИ?
ЭРИ калитнинг сертификати хизматининг нархидан олдиндан тўлов 100 фоиз миқдорида ДСҚнинг Рўйхатга олиш марказининг банк реквизитларга ҳ/р 2021 0000 8004 3120 0009 АТБ «KAPITALBANK», МФО 01018, ИНН 201589463, ОКОНХ 82000 ўтқазилади.
Тўлов нақд ва нақдсиз туловлар асосида амалга оширилади
КАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН?
1 қадам: Талаб қилинадиган хужжатлар ва имзоланган аризани тақдим этиш. Имзоланган ариза ДСҚнинг Рўйхатга олиш марказининг оммавий офертада белгиланган шартларга розиликдан далолат беради
2 қадам: Аризани куришни ижобий натижасида ДСҚнинг Рўйхатга олиш марказининг банк хисоб рақамига ЭРИ калитининг сертификатини бериш хизматини тулаш
3 қадам: ЭРИ эгасининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномасини асл хусхасини ва - ўзга маълумотлар манбаинитақдим этиш (ЭРИ нинг очиқ ва ёпиқ калитларни ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон хужжат шаклида сақлаш учун) ва калитларни ва ЭРИ калити сертификатини ўзга маълумотларни манбаига олиш.