Электрон солиқ хизматлари

Резюме юбориш 65853

Ўзбекистон Республикаси бюджетига солиқлар ва йиғимлар йиғилишида ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган, давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган мамлакатимиз фуқаролари, касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ҳамда саломатлигига кўра, Давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилинади.

Давлат солиқ хизмати органларининг инспекторлик лавозимларига қабул қилинадиган шахслар олий маълумотли иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисослигига эга бўлишлари талаб этилади.

Синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимни ижтимоий муҳофазаси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимоя қилинади. Ишга қабул қилинган ходимга юклатилган вазифаларни бажариши учун барча қулайликлар яратилади, яъни иш жойи, ички ва ташқи алоқа учун телефонлар, компьютер ва бошқа техника воситалари, локал ва корпоратив алоқа, электрон почта хизматларидан фойдаланиш имкониятлари, канцелярия жиҳозлари ва бошқа зарур ҳужжатлар.

Ички меҳнат тартиби қоидаларида кўзда тутилган меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарздаги тўловлар, махсус унвон ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўлаб борилади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш билан боғлиқ саволлар бўйича

CALL МАРКАЗ (71) 202-32-82

"СОЛИҚ СЕРВИС" ДУК

Ишга кириш тартиби билан танишиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом асосида ишга қабул қилиш амалга оширилади.

Давлат солиқ хизмати органларининг Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари томонидан Резюме топширган номзодларнинг ҳужжатларини 3 кун ичида дастлабки ўрганиш ўтказилади.

Давлат солиқ хизмати органлари Ўз хавфсизлиги бўлинмалари томонидан номзодларнинг ҳужжатларини Махсус ўрганишдан 10 иш куни ичида ўрганиб чиқилади.

Махсус ўрганиш босқичида рад этилган тақдирда, рад этишнинг сабаблари ошкор қилинмайди.

Тасдиқлаш кодини юбориш