MY.SOLIQ.UZ - СОЛИҚ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШНИНГ ИШОНЧЛИ ВА ҚУЛАЙ УСУЛИ
Давлат солиқ хизмати органларининг янги “Электрон солиқ хизматлари” портали ишга туширилди.
«Электрон давлат хизматлар» портали «Солиқ» ахборот тизимлари комплексини солиқ солиш соҳасида интерактив хизматларни кўрсатиш учун интеграция қилиш лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади –давлат солиқ хизмати органлари томонидан аҳоли ва бизнесга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш, харажатларни камайтириш ва натижада солиқ тўловчиларнинг хизматлардан фойдаланиш даражасини оширишдан иборат.
Қисқа давр ичида Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш маркази асосида алоҳида инфратузилма, маълумотлар базаси ва уларни бошқаришда қўлланиладиган дастурий махсулотлар яратилди. Электрон хизматларни бошқариш, уларнинг сифат кўрсаткичларини мониторинг қилиш, фойдаланиш статистикасини шакллантириш ҳамда вертикал назорат олиш бориш учун махсус ахборот тизимлари ишлаб чиқилди.
Умуман олганда бугун янги «Электрон солиқ хизматлар» портал ишлаб чиқилиб, тест режимида амалиётга жорий қилинди. Хўш, бу билан нима ўзгарди?
Порталнинг бош саҳифаси очилганда солиқ органларининг ходими кириб келади ва фойдаланувчиларга янги порталнинг имкониятлари тўғрисида қисқача тушунтиришлар беради.
Порталнинг яна бир қулайлиги - бу керакли хизматларни тез ва осон қидириш мумкинлиги. Бунда «Электрон ҳукумат тўғрисидаги» Қонун талабларидан келиб чиқиб, давлат солиқ хизмати органларининг барча электрон давлат хизматлари - интерактив ва ахборот давлат хизматларига сараланган. Бундан ташқари уларни қидиришни янада соддалаштириш мақсадида, мурожаатларни ва ҳисоботларни юбориш, рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш ва маълумотномалар олиш каби хизмат йўналишларига ажратилган.
Жисмоний шахслар учун, юридик шахслар учун ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун хизматларни танлаш имкониятлари мавжуд.
Тест синовидаги хизматлар алоҳида гуруҳга ажратилган.
Яна бир янгиликлардан бири бу – барча тоифадаги солиқ тўловчилар учун алоҳида шахсий кабинет очилган бўлиб, жумладан – Якка тартибдаги тадбиркорларнинг шахсий кабинети, қайсики илгари йўқ эди.
Шахсий кабинетларга кириш қисми фойдаланувчиларни ягона идентификациялаш ахборот тизимига ўзгарди.
Шахсий кабинетларда солиқ тўловчиларни бир нечта янгиликлар кутмоқда. Улардан бири бу – мавзуга оид хизматларни қулай навигацияли блокларга ажратилган. Жумладан «Шахсий маълумотлар», «Ҳисоб китобларнинг жорий ҳолати», «Солиқ органлари билан ёзишмалар», «Фойдали маълумотлар».
Жисмоний шахснинг шахсий кабинети
Юридик шахснинг шахсий кабинети
Янги шахсий кабинетда солиқ органлари билан барча ёзишмалар ва хабарлар алоҳида блокда йиғилади. Шахсий кабинетда кирганда бюджет ва бюджетдан ташқари актуал жорий аҳвол маълумотлари тақдим этилади.
Солиқ тўловчиларга хизматлардан фойдаланиш, хабардор қилиш бўйича барча хизматларнинг ягона стандарти ишлаб чиқилган. Бунда ҳар бир хизматда фойдаланувчилар учун қўлланма ва хизмат бўйича жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар мужассамлаштирилган.
Эндиликда солиқ тўловчиларга ҳар бир хизмат бўйича ўз фикрларини ва баҳоларини қолдириш, солиқ органлари эса – солиқ тўловчиларнинг фикрларини ўрганиш, таклиф ва эътирозларини кўриб чиқиш имкониятлари мавжуд.
Давлат солиқ қўмитасининг «Электрон давлат хизматлари - my.soliq.uz» портали орқали 35 та электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Шундан, 15 таси - ахборот давлат хизматлари, 20 таси - интерактив давлат хизматлари таркибига киради. Солиқ тўловчиларнинг тоифаси ва жойлашган жойидан қатъий назар барча хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Фуқаролар томонидан Жамоатчилик назорати амалга оширилиши учун тадбиркорлик субъектларининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари тўғрисида хабар қилиш имконини берувчи веб-портал ишга туширилди.
Жорий йил бошидан “Кўчмас мулк ижара шартномаларини электрон тарзда ҳисобга қўйиш ва тўлов хабарномасини шахсий кабинетга юбориш” ва “Фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш” электрон давлат хизматлари ишга туширилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий ой давомида вужудга келган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида my.soliq.uz портали тест режимида ишга туширилди. Ушбу давр мобайнида давлат солиқ хизмати органларининг электрон давлат хизматларидан янги ва олдинги тизимлардан фойдаланиш мумкин. Янги портал бўйича таклиф ва эътирозларингизни mysoliquz@soliq.uz электрон манзилига билан ҳамда my.soliq.uz порталидаги «Алоқа» бўлимида жойлаштирилган манзилларга юборишингиз мумкин. Бундан ташқари ҳар бир хизмат бўйича фикр ҳамда таклифларингизни хизмат саҳифасида изоҳ кўринишида қолдиришингиз мумкин.